"Милан" - "Торино" учрашуви сукут билан бошланади
Италия кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Милан" ва "Торино" жамоалари баҳси афсонавий баскетболчи Коби Брайантнинг хотирасига бағишлаб 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
“Россонерилар” футболчилари эса ўйинни қора боғичларда ўтказишади.
Маълумот учун, Брайант “Милан”нинг узоқ йиллик мухлиси ҳисобланар эди.
Эслатиб ўтамиз, Коби Брайант 26 январь куни вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди.
Фикрлар