"Милан" - "Удинезе": Матнли трансляция

Италия чемпионати 25-турида "Милан" "Удинезе" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+7'

    Ўйин якунланди.

  • 90+7'

    ГОООООЛ! Франк Кесси пенальтини аниқ амалга оширмоқда.

  • 90+6'

    Йенс Ларсеннинг қўлига тўп тегди, ҳакам 11 метрли нуқтани қўрсатмоқда.

  • 90+4'

    Ҳакам яна бир сариқ карточкани чўнтагидан чиқарди, Франк Кесси ноҳақ.

  • 90+2'

    Алессио Романьоли қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Милан бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 89'

    Давид Калабриа жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 85'

    Самир жароҳат олди, шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 82'

    Роберто Перейра жароҳат сабаб алмаштирилди, Самир майдонга тушди.

  • 81'

    Роберто Перейра жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 80'

    Давид Калабри рақиб майдонига тўпни узатиб берди, бироқ тўп майдонни тарк этди.

  • 78'

    Рафаэль Леау жарима майдони яқинида дарвозага зарба берди, бироқ зарба кутилганидек аниқ чиқмади.

  • 76'

    Самуэль Кастильехо майдонни тарк этди, унинг ўрнига Алексис Салемакерс ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Суалихо Мейте офсайдда қолиб кетди.

  • 71'

    Марвин Зегелар ўрнини Йенс Ларсенга бўшатиб берди.

  • 71'

    Толгай Арслан ўрнини Уоллас эгаллади.

  • 68'

    ГООООЛ! Родриго Бекао бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага аниқ зарба берди.

  • 68'

    Науэль Молинанинг узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 66'

    Давид Калабриа ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 63'

    Пьер Калулу ўрнини Давид Калабрига бўшатиб берди.

  • 63'

    Брахим Диас ўрнини Йенс Хауге эгаллади.

  • 62'

    Тео Эрнандес тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 59'

    Самуэль Кастильехо қанотдан дарвозага зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 58'

    Пьер Калулунинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 56'

    Жан-Виктор Макенго захирага олинди, Фернандо Льоренте майдонга тушди.

  • 54'

    Марвин Зегелар қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 52'

    Франк Кесси бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 51'

    Суалихо Мейте жарима майдони ичида тўпга кучли зарба берди, Хуан Муссо сейв билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 48'

    Рақиб майдонига узатмадан сўнг Родриго Бекао дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 46'

    Ўзгариш: Сандро Тонали ўрнини Суалихо Мейтега бўшатиб берди.

  • 46'

    Ўйиннинг иккинчи тайми бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди, танаффус.

  • 45+2'

    Удинезе футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Франк Кесси рақиб майдонига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар хавфли вазиятни вужудга келтиришмади.

  • 41'

    Жан-Виктор Макенго фол ишлатди, бу вазиятда у ноҳақ.

  • 40'

    Тео Эрнандес бурчакдан тўпни рақиб майдонига етиказиб берди, ҳимоячилар зарбани қайтаришди.

  • 38'

    Науэль Молина фол ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 37'

    Роберто Перейра дарвозага зарба берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 34'

    Самуэль Кастильехо фол ишлатгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 33'

    Родриго Де Паул жаримадан тўпни рақиб майдонига ошириб берди, ҳимоячилар пасга реакция билдира олишди.

  • 32'

    Тео Эрнандес кўпол ўйини сабаб сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 30'

    Тўпни эгаллаб туриш бўйича статистика: 70:30.

  • 27'

    Родриго Бекао кичик жароҳат олди, у ўйинни давом эттирмоқда.

  • 25'

    Родриго Бекао жароҳат олди, унга тиббиёт ҳодимлари ёрдам беришмоқда.

  • 24'

    Анте Ребич қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 22'

    Илия Несторовски қанотдан дарвозага зарба беришга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 19'

    Брахим Диас дарвоза томон зарба берди, голкипер сейв билан жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 18'

    Франк Кесси жарима майдони ичида йиқилиб тушганидан сўнг футболчилар пенальти сўрамоқда, бироқ учрашув ҳаками ўйинни давом эттириш кераклигини маълум қилди.

  • 15'

    Милан тўпни ўзида ушлаб турибди, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

  • 11'

    Сандро Тоналининг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришни уддалашди.

  • 11'

    Пьер Калулунинг пасидан сўнг ҳимоячилардан бири тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 8'

    Самуэль Кастильехо тўпни рақиб майдонига узатиб берди, ҳимоячилар ишончли ўйнаб қайтаришди.

  • 3'

    Симон Кьер ўйинни давом эттирмоқда. Унда барчаси жойида кўринади.

  • 2'

    Симон Кьер жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам беришмоқда.

  • 1'

    Тео Эрнандеснинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!