"Милан" 27 ўйиндан буён ютқазмаяпти. "Юве"га қарши баҳсга 2 кун қолди

"Милан" Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган "Беневенто"га (2:0) қарши баҳснинг 33-дақиқасида 1 киши кам бўлиб қолганига қарамай, ғалабага эришди.

Стефано Пиоли шогирдлари ўтган мавсумни қўшиб ҳисоблаганда А Серияда 27 та беллашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти.

Ушбу учрашувларда миланликлар 20 та ғалаба ва 7 та дуранг қайд этди.

Сўнгги бор, "Милан" А Серияда 8 март куни "Женоа"га (1:2) ютқазиб қўйган.

Кейинги турда жамоа "Сан-Сиро"да "Ювентус"ни кутиб олади. Ушбу баҳс 6 январь куни бўлиб ўтади.

"Интер"ни 1 очкога ортда қолдираётган "қизил-қоралар" турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Ювентус" эса, биринчи ўриндаги клубдан 13 очко кам жамғарган ва заҳирада битта беллашув бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!