"Милан" 40 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи
“Милан” Лука Модрич билан амалдаги шартномани узайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Клуб хорватиялик 40 ёшли ярим ҳимоячининг ўйини ва майдондаги фидойилигидан мамнун. Шу сабаб жамоа раҳбарияти унга янгиланган шартнома таклиф қилишга қарор қилган.
Айни пайтда Модричнинг “россонерилар” билан тузган битими 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Лука узоқ йиллар давомида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилган, ундан аввал эса Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоасида тўп сурган.''



Фикрлар