"Милан" 5 нафар ҳужумчини "нишонга олди"

"Милан" раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун 5 та номзодни кўз остига олиб қўйди. Улардан бири шу ёз сотиб олиниши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра, номзодлар орасида Душан Влахович ("Фиорентина"), Андреа Белотти ("Торино"), Дониелл Мален (ПСВ), Майрон Боаду (АЗ) ва Одсон Эдуар ("Селтик") бор.

Ҳозирча “россонерилар” устози Стефано Пиоли қўл остида Рафаэль Леау, Златан Ибрагимович ва Марио Манжукич каби ҳужумчилар бор. Аммо Златан ва Марио футбол учун ёш эмас.

Ўз навбатида “Милан” ҳам айни молиявий инқроз даврида қиммат трансферларни амалга ошира олмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!