“Милан” Adidas'дан воз кечади
Ads

Милан клуби ўзининг расмий сайтида тихник ҳомийсини ўзгартириши ҳақида маълум қилди. Бу янги мавсумда амалга оширилади. Жамоа ҳозирги ҳомийси Германиянинг Adidas компанияси билан тузган шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. 2018/19 мавсумда “россонерилар” Puma билан ҳамкорликни бошлайди.

Томонларнинг бундай қарорга келишига Adidas раҳбарияти сабабчи бўлган. Немис компанияси 2023 йилгача мўлжалланган 19,7 миллион евролик шартномани муддатидан олдин бекор қилишга қарор қилган. Уларга клубнинг Хитой инвесторларига сотиб юборилгани ёқмаган.