Ads

Ярим химоячи Исмаэль Беннасер "Эмполи" клубидан "Милан"га ўтди.

Клуб футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаганини тасдиқлади.

Аввалроқ, футболчининг трансфери учун 16 млн евро ва 1 млн евро кўринишидаги бонус қўшиб берилиши маълум бўлган.

Беннасер 2017 йили "Эмполи" клубига "Арсенал"дан ўтган.

"А" сериянинг сўнгги мавсумида, футболчи 37 та учрашув ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

2019 йилги Африка Кубогида Алжир термасининг чемпионлиги билан бирга, Беннасер мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Манба:"Милан" клуби расмий сайти

Минбар

Барча блоглар