Ҳуқуқий жиҳатдан "Барселона"га тегишли бўлган "Бетис" ўнг қанот ҳимоячиси Эмерсон ёзда "Милан"га ўтиши мумкин.

21 ёшли бразилиялик футболчининг "россонерилар" таркибига ўтиш ишлари муваффақиятли давом этмоқда, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Эмерсоннинг "Бетис" билан ижара шартномаси 2021 йил июнигача амал қилади, аммо "Барса" футболчини 6 миллион еврога қайтариб олиб, уни "Милан"га сотиб юбормоқчи. Шунингдек, Андалусия клуби футболчининг трансферидан 50 фоиз улуш олиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)