"Милан" Бельгия чемпионатидан футболчи олмоқчи
Италиянинг "Милан" жамоаси Бельгия чемпионати вакили "Брюгге" клубидан ёш иқтидор соҳиби Максим де Кюперга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
"Tuttosport" нашрининг хабарига кўра, "россонерилар"нинг техник директори Жоффре Монкада 23 ёшли белгиялик ҳимоячининг Италияга қарши кечган Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинини батафсил кузатган.
Италия клуби рахбарияти футболчини Тео Эрнандесга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ҳозирча миланликлар франциялик футболчи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмаган. Шу сабабли унинг ўрни учун муқобил вариантлар устида иш олиб бормоқда.
Таъкидланишича, де Кюпер учун "Брюгге" камида 20 миллион евро сўрайди. Аммо 23 ёшли фулбекнинг бу ўйинлари орқали мазкур сумма тез орада ошиши ҳам мумкин.
Фикрлар