"Милан" бразилиялик футболчини ижарага олмоқчи

CHERY AUTO

"Милан" "Арсенал" форварди Габриэл Жезусни ижарага олишни мақсад қилмоқда.

Tecno

"Corriere dello Sport" нашри берган хабарларга кўра, "россонерилар" бразилиялик футболчини тўлиқ сотиб олишни эмас, ижарага олишни кўзлаяпти. Миланликлар молиявий чекловлар сабаб унинг маошини яримини тўлаб берган ҳолда, мавсум якунигача жамоага олиб келишни мақсад қилмоқда. Жезуснинг "тўпчилар"даги маоши 16 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. "Transfermarkt" портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. 

Маълумот учун, 28 ёшли страйкер жорий мавсумда атига иккита учрашувда майдонга тушган халос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!