Милан бугун кўкка бўялади!

Италия А Сериясида турнинг марказий ўйини бўлмиш "Милан дербиси" ўз ниҳоясига етди. Учрашув "Интер"нинг 0:3 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди!

Дастлаб, 5-дақиқада тезкор гол урган Лаутаро Мартинес 57-дақиқада ҳам дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйган бўлса, 66-дақиқада Лукаку қарши ҳужумдан сўнг чиройли гол уриб, орадаги фарқни 3 та голга етказди. Ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. 

Шу тариқа, ғалабани қўлга киритган "Интер" очколари сонини 53 тага етказиб олди ва 2-ўриндаги "Милан" билан орадаги фарқни 4 очкога етказди. Чемпионлик учун жуда жиддий қадам ташланди. "Интер" мухлисларини табриклаймиз.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Милан дербиси" кўкларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    "Милан"да хавфли вазият юзага келиши мумкин. Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Милан" тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 86'

    Бугуннинг яна бир фаоли Николо Барелла майдонни тарк этди, ўрнига Артуро Видаль тушди.

  • 83'

    Ўйинни яхши ўтказган Ашраф Хакими ўрнига Эшли Янг ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Гальярдини яхши ҳужум ташкил этиши мумкин эди, ҳимоячилар бунга йўл қўймади.

  • 79'

    Лаутаро Мартинес ўрнига Алексис Санчес ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Навбатдаги ўзгариш: Эриксен ўрнига Гальярдини ўйинни давом эттиради.

  • 78'

    "Интер"да ўзгариш: Перишич ўрнига Маттео Дармиан ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади. Эриксен тўп олдида.

  • 75'

    Златан Ибрагимович ўрнига Самуэль Кастильехо ўйинни давом эттиради.

  • 72'

    "Милан"нинг ҳужуми тўхтаб қолди: Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда!

  • 70'

    Анте Ребич жарима майдони ичидаги Златанга тўпни оширди, бироқ у тўпни эгаллай олмади.

  • 68'

    "Милан"да навбатдаги ўзгариш: Сандро Тонали ўрнига Суалихо Мейте ўйинни давом эттиради.

  • 67'

    "Милан" захирани ишга солди: Алексис Салемакерс ўрнига Рафаэль Леау ўйинга қўшилди.

  • 66'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди! Доннарумма мутлақ ожиз! 0-3!

  • 65'

    Такрорий бурчак зарбасидан ҳам "Милан" кўнгилдагидек фойдалана олмади.

  • 64'

    "Интер" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 61'

    "Милан" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 60'

    "Милан" майдонда ёнмоқда! 2 та гол аламини олиш учун жамоа янада тезлашди.

  • 58'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Супер қарши ҳужум ва Лаутародан дубль! Дарвозанинг яқин пастги бурчаги ишғол қилинди.

  • 57'

    "Милан" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. "Интер" қарши ҳужумда.

  • 56'

    Алексис Салемакерс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Дарвозага умумий зарбалар статистикаси: 8-11!

  • 51'

    Кристиан Эриксен ҳужумда фол намойиш этди.

  • 50'

    Ребич қўпол ўйнади. Жарима зарбаси.

  • 49'

    "Милан" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 48'

    Хандановичдан 2 дақиқа ичида 2-даҳшатли сейв! Тоналининг тўққизлик бурчакка берган супер кучли зарбаси қайтарилди!

  • 47'

    Суперсейййв!!! Самир Ханданович дарвоза чизиғи устидан тўпни олиб чиқди! Фантастика!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим "Интер"нинг хавфли ҳужуми билан якунланди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Чальханоглунинг узатмаси анча кучли чиқди. Шериги уни эгаллай олмади.

  • 41'

    "Милан" бир неча дақиқаданг бери позицион ҳужум уюштирмоқда. Якун кўринмаяпти.

  • 38'

    Лаутаро тўпни жарима майдончаси ташқарисида қабул қилиб олди зарба берди! Тўп юқорилаб кетди.

  • 35'

    Барелла бугун ўта фаол. "Милан"нинг бахтига бу қанотда Тео Эрнандес бор.

  • 34'

    "Интер" позицион ҳужум уюштирмоқда. Тўп майдон марказида.

  • 33'

    Кесси жарима майдони ташқарисидан туриб ичкарига узатма берди, бироқ у баландлаб кетди ва Ханданович уни эгаллаб олди.

  • 32'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Тео дарвозага зарба берди! Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 30'

    Тео Эрнандес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 29'

    Доннарумма дарвозаси олдида кўп футболчи йиғилганди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 28'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади. Эриксен тўп олдида.

  • 25'

    Ибрагимович ҳамда Брозович иккинчи қаватда тўп учун курашди. Ғолиб ким эканлиги борасида ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак!)

  • 23'

    "Интер" катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетди! Лукаку тўпни йўқотгач, Барелла қанотда Тео билан тўп учун курашда ютиб чиқди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 22'

    Теода ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 21'

    Ашраф Хакими ва Тео Эрнандес тўқнашиб кетди! Қаттиқ тўқнашув натижасида Тео жароҳатланди! Хакимига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 20'

    Жарима майдони ичида палапартиш вазият юзага келди, Лукакунинг узатмасидан сўнг Мартинез зарба бера олмади!

  • 19'

    Ашраф Хакимига нисбатан Франк Кесси қўпол ўйин намойиш этди. Жарима тўпи тепилади.

  • 17'

    Перишич яккама-якка курашда Тоналига нисбатан қўпол ўйин намойиш этди.

  • 16'

    Барелла жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилаётган эди, Ребич унинг оёғини босиб олди! Футболчи ёрдамга муҳтож.

  • 15'

    Уххх!!! Златан Имбрагимович жарима майдони ичидаги палапартиш вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда товони билан тескари тарзда зарба берди! Дарвозабон уни қайтарди!

  • 14'

    Бурчакдан узатилган тўпни қийин вазиятда турган Доннарумма узоқлаштирди.

  • 14'

    Лаутаро Мартинез ўнг қанотда кучли рейд уюштириб тўпни жарима майдони ичига етказди, Калабрия омадли ўйнади. Бурчак тўпи.

  • 13'

    Лукаку ўнг қанотда тўпни йўқотди. Шеригига уни етказиб беролмади.

  • 12'

    Симон Кьяер Лаутаро Мартинез бошлаган қарши ҳужумни қўполлиги эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 11'

    "Милан" ўта кучли прессинг қўлламоқда. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум прессинг оқибатида дарвозабонга қадар қайтиб борди!

  • 10'

    Эриксен бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ Доннарумма тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келиб, уни муштлари билан узоқлаштирди.

  • 9'

    Барелланинг узатмасини Ребич бурчакка чиқариб юборди.

  • 8'

    Лукаку офсайдда қолиб кетди!

  • 7'

    "Интер" яна бир ўта хавфли ҳужум ташкил этди! Бироқ ҳужумдагилар бир-бирини тушунмай қолди.

  • 5'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Интер" "Милан дербиси"да ҳисобни очмоқда! Лукакунинг жарима майдони ташқарисидан туриб ичкарига тўпни ҳаволатиб етказди, Лаутаро Мартинез уни боши билан дарвоза бурчагига михлаб қўйди!

  • 4'

    "Милан" майдон марказида позицион ҳужум уюштирмоқда. Бироқ олдинга ўта олишмаяпти.

  • 3'

    Доннарумма тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    Чап қанотда бошланган позицион ҳужум ўнгга қўчди ва Перишичнинг ҳужумдаги фоли билан якунланди.

  • 1'

    "Интер" футболчилари ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Хайрулла Ҳамидов: 

    Мухлислар тўларди, Сан Сиро, сенда,
    Футбол бир куларди, Сан сиро, сенда.
    Эсимда, эсимда ўша зўр дамлар,
    Не жанглар бўларди, Сан Сиро, сенда!

    Нолинчи йилларнинг саргардонлиги, 
    Кичик мундиал деб аталган церийа. 
    Милан ва Интернинг либоси талаш, 
    Ҳар мухлис қўлини тутолган церийа. 

    Бугун яна қайтди тарих изига, 
    Лукаку, Златан жангин кўргани. 
    Мағрур тикилмоқчун курва кўзига,
    Скудетто учун жангга киргани. 

    Яна бўлингандир шаҳар иккига,
    Қайтиб қолди ўша тарихий сана.
    Болалигим севган Милан дербиси
    Энг яхши дербига айланди яна. 

    Кўринг тиффозининг азалий ўчин,
    Кўринг, кўришингиз ҳозир сўрайман.
    Италия футболин севганим учун
    Футбол ватанидан узр сўрайман.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Милан дербиси"га хуш келибсиз! Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!