"Милан" Чалханоглуга янги шартнома таклиф қилиб, унинг маошини оширмоқчи

“Милан” клуби ўзининг туркиялик ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Il Giornale нашрининг хабар беришича,  “россонерилар” раҳбарияти 26 ёшли футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва шу боис унга 4 йиллик янги келишув таклиф қилмоқчи. Янги шартномага кўра, Чалханоглунинг йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!