21 ноябр куни Италия чемпионатининг 13-турининг марказий ўйинида "Милан" ва "Интер" жамоалари тўқнаш келишади. Шу боис, биз сизнинг ҳукмингизга мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда энг кўп гол урган 5 футболчи ҳақида маълумот бериб ўтишни жоиз деб топдик.

5. Энрико Кандиани - 10 гол
Кандиани 1937-1946 йилларда "Интер" таркибида 71 та гол урган бўлса, 1949-1950 йилларда "Милан" учун 8 та голга муаллифлик қилган. У "Милан дербиси"да ҳар икки жамоа либосида умумий ҳисобда 10 та голга муаллифлик қилган.

4. Иштван Ниерс - 11 гол
Ниерс "Интер" жамоаси учун 1948-1954 йиллар мобайнида А cерияда 133 та гол урган. Иштван ана шу голларнинг 11 тасини "нерадзурри"ларнинг ашаддий рақиби ҳисобланадиган "Милан" дарвозасига киритган.

3. Гуннар Нордал - 11 гол
Нордал 1949-1956 йиллар давомида "Милан" жамоаси учун 210 та гол киритган. Швециялик ҳужумчи ана шу голларнинг 11 тасини Милан дербисида нишонлаган. Гуннар беш бора А cерия тўпурари учун аталган совринни қўлга киритганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

2. Жузеппе Меацца - 12 гол
Меацца ҳар икки жамоа таркибида ҳам ҳаракат қилган. У 1927-1940 ва 1946-1947 йиллари "Интер" жамоаси учун 284 гол урган бўлса, 1940-1942 йиллари эса "Милан" клуби учун 11 та тўп киритган. Жузеппе дербиларда ўз номини 12 марта таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

1. Андрей Шевченко - 14 гол
Милан дербиларида энг кўп гол урган футболчи Шевченкодир. Украиналик ҳужумчи 1999-2006 йилларда "россонери"лар рақиблари посбонларини 175 марта ранжитган. Шева чемпионатда 8, кубок ва еврокубокларда 3 мартадан "Интер" дарвозасини аниқ нишонга олган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​