Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Paris Unitedнинг маълум қилишича, миланликлар раҳбарияти футболчининг агенти Жорже Мендешдан ПСЖдан кетишни режалаштираётган аргентиналик футболчини “Милан”га олиб келишни сўрашган. Шундан сўнг Мендеш парижликлар спорт директори Антер Энрике билан бу борада гаплашган ва Ди Мария учун ПСЖга 45 миллион евро ҳамда унга қўшимча бонуслар таклиф қилган.

Маълумот учун, 29 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Франция чемпионатида 7та учрашувда иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария ПСЖга 2015 йил “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди. Унинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.