"Милан" Доннарумма ўрнига 2 та ўринбосар топиб қўйди

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансферлар даврида катта эҳтимол билан жамоани тарк этади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра томонлар 2021 йилда якунланадиган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олишмаяпти. Шу боис “россонерилар” ҳам тақдирга тан берган ҳолда уни сотувга қўйишмоқчи.

“Милан” унинг ўрнига “Наполи”нинг 22 ёшли посбони Алекс Мерета ёки “Удинезе”нинг 25 ёшли дарвозабони Хуан Муссодан бирини олиб келмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!