"Милан" жамоаси Италия футболида Жанлуижи Буффонга ўринбосар деб тан олинган 17 ёшли посбони Жанлуижи Доннаруммани қўлдан бой бериши мумкин.
 
Италия футболи келажаги деб эътироф этилган бу иқтидорли дарвозабон "Милан" билан профессионал шартномасини 18 ёшга тўладиган куни - келаси йилнинг 25 февралида имзолаши мумкин. "Милан" ёш дарвозабон билан битимни расман мустаҳкамланиши ҳақида 13 декабрь куни махсус матбуот анжуманида эълон қилиши керак эди.
 
Бироқ, бу тадбир қолдирилгани маълум бўлди. Бунда Доннарумманинг агенти Мино Райола бош сабабчи дейилмоқда. Маълум бўлишича, у дарвозабонни бошқа жамоага трансфер қилиш ҳаракатида экан.