"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола клубнинг янги шартнома масаласида юборган сўнгги таклифидан жуда ҳам норози бўлган.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "россонерилар" 21 ёшли посбонга 5 йиллик шартнома ва йилига 7,5 миллион евро маош таклиф қилган.

21 ёшли футболчининг агенти таклиф қилинган шартнома муддатини номақбул, деб билгани учун битимни блокламоқда. Райола, ҳамкорликни икки йилга узайтириш кифоя, деб ҳисоблайди.  Агар томонлар тез орада келишувга эриша олмаса, Доннарумма ёзда эркин агентга айланади.

Жанлуижи Доннарумма жорий мавсум "Милан" сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар