“Милан” раҳбарияти дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни фаол олиб бормоқда.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “россонерилар” 21 ёшли посбон билан 2023 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Айтиш керакки, унинг клуб билан амалдаги келишуви 2021 йилга қадар имзоланган.

Агар Доннарумма янги шартномага имзо чекса, унинг маоши ҳам кескин оширилади. Ҳозирда у йилига 6 млн евро маош олмоқда.

Жанлуижи бу мавсум А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31 та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)