"Милан" Эмерсонни харид қилмоқчи

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, "Барселона" ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, италияликлар клуби айни вақтда "Бетис" сафида ижара асосида тўп сураётган футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда.

Жорий мавсумда Эмерсон барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 5 голли узатма муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!