"Милан" форварди янги мавсумни АПЛда бошлайди
“Милан” клуби форварди Патрик Кутроне катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли италиялик футболчини “Вулверхэмптон” ўз сафига қўшиб олади.
Таъкидлаш керакки, Кутроне айни кунларда АҚШда турне ўтказаётган “Милан”нинг Бостондаги қароргоҳини тарк этган ва Италияга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вулверхэмптон” Кутроне учун “россонерилар”га бонуслар билан бирга 18 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Кутроне ўтган мавсум А Серияда жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар