"Милан" футболчиси АПЛда қолиб кетишига яқин

CHERY AUTO

"Милан" футболчиси Самуэль Чуквуезе доимий равишда АПЛда ўйнаши мумкин. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, ҳозирда футболчи "Фулхэм" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ Британия клуби 26 ёшли ҳужумчини тўлиқ сотиб олишни хоҳламоқда. "Фулхэм" Самуэлни сотиб олиши учун Италия клубига 28 миллион евро тўлашига тўғри келади. Клуб Чуквуезенинг трансферини амалга ошириш учун бу маблағни сарфлашга тайёр.  

Форварднинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 10 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчи жорий мавсум "Фулхэм" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киртди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!