“Милан” футболчиси “Бейжинг Гуан”да Егор Кримец билан жамоадош бўлиши мумкин
Ads

 

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Хосе Эрнесто Соса фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Хитой нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, аргентиналик хавбекка Егор Кримец тўп тепаётган “Бейжинг Гуан” ва Хитойнинг бошқа клуби қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Соса бу мавсум Италяи чемпионатида 6 ўйинда майдонга тушди холос.