"Милан" футболчиси ҳакамдан норози!

"Милан" ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханоглу Италия кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Ювентус" (0:0) га қарши баҳс борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз жуда ғазабдамиз. Агар ҳакам Роналдунинг пенальтисини VAR орқали кўриб чиққан бўлса, Ребичнинг қизил карточкасини ҳам кўриб чиқиши керак эди.

Биз ғазабландик, аммо жамоа яхши ўйнади. Икки баҳсдан сўнг, ким кўпроқ финалга лойиқ ўйин кўрсатганлигини айтиш қийин.

Ўйлайманки, агар Ибрагимович, Кастильехо ва Тео Эрнандес майдонга тушганида биз кучлироқ бўлардик. Тушунарлики, "Юве"га қарши ўйнаш қийин, аммо учрашув тенг тарзда кечди.

Нега биз 10 та бўлиб қолгандан кейин яхшироқ ўйнашни бошлаганимизни айтиш қийин. Биз ғалаба қозонишни жуда хоҳладик ва боримизни бердик. Энди навбатдаги беллашувни интиқлик билан кутиб қоламиз," - деди Чалханоглу Rai Sportга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!