"Милан" ярим ҳимоячиси Самуэль Кастильехо Италияда қуролли талончиликка учради. Бу ҳақида футболчининг ўзи Instagram саҳифасида айтиб ўтди.

"Миланда барчаси жойидами? Бироз олдин икки ўсмир юзимга қурол тираб, тунаб кетишди", - дейди хавбек.

2018 йил "россонерилар" таркибига келиб қўшилган испаниялик футболчи жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар