"Милан" футболчиси Туринга йўл олиши мумкин
"Милан" ярим ҳимоячиси Раде Крунич тез орада жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли футболчига "Торино"дан қизиқишлар бўлмоқда. Унинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётга эга бўлиш учун Миландан кетишга тайёр.
Крунич "Милан" сафига 2019 йилда кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум А Серияда бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилгача имзоланган.
Фикрлар