“Милан” етакчиларидан Самуэль Кастильехони тунаб кетган жиноятчилар қўлга олинди.

Айтиш керакки, Кастильехони тирбандликда қолиб кетган пайтда босқинчилар унинг юзига қурол ўқталиб, қўлидаги 80 минг евролик соатини тортиб олган. Шундан сўнг футболчи полицияга хабар берган ва жиноятчиларни аниқлашга кўмаклашган.

Натижада, полиция ходимлари Ареццо шаҳрида 30 ёшли 2 та шахсни қўлга олган ва улардан футболчига тегишли бўлган соатлар топилган.

25 ёшли Кастильехо жорий мавсум “Милан” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)