"Милан" Голландиядан ўзига зўр футболчи топди. Уни "янги ван Боммел" дейишмоқда
Голландиянинг "АЗ Алкмаар" клуби ярим ҳимоячиси Тен Копмейнерс "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кирди.
Tuttosport нашрининг ёзишича, “россонерилар” “янги ван Боммел” дея эътироф этилаётган 22 ёшли футболчини диққат билан кузатишмоқда.
Копмейнерс жорий мавсум "АЗ Алкмаар" сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар