"Милан" ҳеч ким танимайдиган ҳужумчини қиммат нархга оляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» яқин кунларда «Страсбур» жамоасида тўп суриб келаётган вингер Диегу Морейрани ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда.

Жанлука Ди Марцио тарқатган маълумотларга кўра, «россонери» Бельгия терма жамоаси аъзоси учун 45 миллион евро тўлайди. Шартномада яна 20 миллион евролик бонуслар ҳам кўзда тутилган. Уларнинг бир қисмига эришиш нисбатан осон, бошқалари эса қийинроқ шартларга боғланган.

22 ёшли футболчи ҳужум чизиғининг ҳар икки қанотида, шунингдек, ҳимоянинг чап томонида ҳам ўйнай олади.

Ўтган мавсумда Морейра Лига 1 доирасида 27 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди, 6 та голли узатма амалга оширди ва 4 марта огоҳлантирув олишга улгурди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Диегу фақат битта учрашувда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!