"Милан" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Туркиянинг “Фенербахче” клуби “Милан” ҳимоячиси Рикардо Родригеснинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Берилган маълумотларга қараганда истанбулликлар Швейцария терма жамоаси аъзосини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида “россонерилар” Родригесни тўлиқ сотиб юборишмоқчи ва унинг трансферини 8-9 млн еврога баҳолашмоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли Родригеч жорий мавсум “Милан” сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар