"Милан" ҳужумчиси жамоага қайтмоқчи эмас

Мавсумни "Айнтрахт" таркибида ижарада ўтказаётган “Милан” ҳужумчиси Андре Сильва янги мавсумда ҳам франкфуртликлар сафида қолмоқчи.

“Мен сўнгги пайтларда ажойиб формага чиқдим. Аммо, ҳамма коронавирусга қарши курашиш ҳақида ўйлаётган бир пайтда мен ҳам бошқа нарса ҳақида ўйлай олмайман. Энг муҳими, бу инсон соғлигидир.

Менга Бундеслига, бу ердаги одамлар, мухлислар ёқади. “Айнтрахт”да қолишимга яна сабаблар кўп”, - дейди португалиялик футболчи.

Андре Сильва жорий мавсум “Айнтрахт” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!