"Милан" ҳужумчисини АПЛ клубига сотмоқчи

  • 23 июля, 2019, 11:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби ҳужумчиси Патрик Кутроне фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли италиялик футболчига "Вулверхэмптон" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Россонерилар” эса молиявий фейр-плей қоидасини бузмаслик учун 25 миллион еврога баҳоланаётган ушбу футболчисини сотиб юбормоқчи. Бироқ, Кутроненинг ўзи “Сан-Сиро”да қолишни истамоқда.

Маълумот учун, Кутроне ўтган мавсум А Серияда жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию