"Милан" ҳужумчисини Испанияда олиб қолишмоқчи

Мавсумни “Севилья” сафида ижарада ўтказаётган “Милан” форварди Сусо “Сан Сиро”га қайтмаслиги мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, андалусияликлар 26 ёшли испаниялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга қарор қилишган. Айтиш керакки, Сусонинг “Севилья” билан ижара шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Шундан сўнг Ла Лига клуби уни 20 млн еврога харид қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Сусо жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!