“Милан” Иброҳимович ўрнини босадиган ҳужумчи оляпти
“Милан” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурарига айланган Златан Иброҳимович ўрнини боса оладиган ҳужумчи оладиган бўлди.
Миланликлар бу вазифани “Торино”нинг кўп йиллик ҳужумчиси Андреа Белотти уддалашига ишонч билдирмоқда. “Милан” раҳбарлари 27 ёшли тўпурарни қўлга киритиш учун “Торино”га 30 миллион евро таклиф қилмоқда.
Катта истеъдод соҳиби бўлган Белотти совринли ўринларга даъвогарлик қилиш ўрнига А Серияда жон сақлаш учун курашиб юрибди. Шу боис, ҳужумчининг ўзи ҳам кучли клубга ўтишни орзу қиляпти.
Белотти “Торино” таркибида А Серияда 197 та ўйинда қатнашиб, 90 та гол урган ва 30 та голли пас оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.
Фикрлар