Милан "Интер" билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда

“Интер” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Милан Шкриньяр билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 23 ёшли словакиялик футболчи учун 2,5 миллион евро маош таклиф қилишмоқда. Бироқ, у 3 миллион олишни истамоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, айни дамда Шкриньярга "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!