«Милан» «Интер»дан ўйинчини тортиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм» жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс яқин орада Италиянинг машҳур клуби «Милан» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «россонери» 26 ёшли футболчини сотиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Лондон клуби ўз ҳимоячисини тахминан 50 миллион евро атрофида баҳолаяпти. Спенсга нисбатан қизиқишни илгари «Интер» ҳам бир неча бор намоён этган.

Хабарларга кўра, аввалроқ Жед Спенс хизматларига «Рома» ҳам даъвогар бўлган, аммо римликлар «Тоттенхэм» қўйган молиявий талабларни қондиришга тайёр эмаслиги маълум бўлган. Шунингдек, футболчи номзоди «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига ҳам таклиф этилган. «Ливерпуль» Спенсдан дарҳол воз кечган, «Манчестер Юнайтед» эса ҳозирча расмий жавоб бермаган.

Ўтган мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 44 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!