"Милан" Исмоилнинг нархини эълон қилди. Уни Гвардиола ўз жамоасида кўрмоқчи
"Милан" клуби раҳбарияти "Манчестер Сити"га ярим ҳимоячи Исмоил Беннасернинг трансфер нархини эълон қилди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” 22 ёшли футболчини 50 миллион еврога сотмоқчи. Уни шахсан "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўрмоқчи.
Айтиш керакки, Исмоилга "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. У жорий мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар