"Милан" катта пул топди, энди "Реал" ва "Сити" юлдузлари сотиб олинади

Осиёлик инвесторлар қўлига ўтиши кутилаётган "Милан" ёзги трансфер ойнасида катта харидларни амалга ошириши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, Бахрайндаги компания миланликлар таркибини кучайтириш учун 300 миллион евро ажратишга тайёр. Жамоа бу пулга ёши катта ҳужум вакиллари ўрнига бошқа номзодларни олиб келмоқчи.

"Россонерилар" шорт-листидан "Сити" юлдузи Раҳим Стерлинг ҳамда "Реал" футболчилари Марко Асенсио ва Иско ўрин эгаллаган. 

Аввалроқ, бахрайнликлар "Милан"ни сотиб олиш учун 1 млрд евро сарфлашга тайёрлиги маълум қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!