
"Милан" "Ливерпуль" ҳужумчисини олиб келмоқчи
Италиянинг "Милан" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси ҳисобланган Дарвин Нуньесга жуда катта қизиқиш билдирмоқда.
Хабарингиз бор, Консейсау бошчилигидаги жамоа қишки трансферлар ойнасида бир неча футболчилар билан шартнома имзолади. Клуб мутасаддилари ёзда ҳам тўхтамоқчи эмас. Ҳозирги кунда италияликлар мерсесайдликлар ҳужумчиси ҳисобланган Нуньес билан шартнома имзолашни мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақида "Fichajes" нашри хабар бермоқда.
Ушбу манбанинг хабарига кўра, уругвайлик форвард учун "россонериликлар" англияликларга 60 миллион евро тўлашга тайёр. Арне Слот эса футболчини жамоада олиб қолмоқчи эканлигини билдирган. Бундан ташқари, бир неча кун олдин Нуньесга Саудиянинг бир қатор жамоалари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 18 учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 65 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар