"Милан" "Ливерпуль" посбонига қизиқиш билдирмоқда
Италиянинг "Милан" клуби "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Беккерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, "Милан" "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда ва тезроқ келишувга эришишни хоҳлашмоқда. 33 ёшли посбоннинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон 2018 йилдан бери "Ливерпуль"да ўйнамоқда. Бу мавсумда у барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, бразилияликнинг қиймати 17 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар