"Милан" мавсумлар оралиғида "Реал"нинг 2 нафар футболчисини ижарага олмоқчи

Италиянинг "Милан" клуби мавсумлар оралиғида "Реал" Мадриднинг 2 нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра “россонерилар”нинг шорт-листидан ярим ҳимоячи Дани Себальос ва ҳужумчи Борха Майораллар жой олишган. Миланликлар ҳар иккала футболчини ҳам мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.

Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум Ла Лигада 23та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди. Якунланган мавсумни “Леванте”да ижарада ўтказган Майораль эса 29та ўйинда 3та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!