"Милан" меҳмонда ғалаба қозонди

Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган "Болонья" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисобни 26-дақиқада Анте Ребич очди. Златаннинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарган дарвозабон такрорий уриниш олдида ожиз қолди. Иккинчи таймда меҳмонлар футболчиси Адама Сумаоро ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу сафар пенальтини Франк Кесси амалга оширди ва у ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Ушбу голга мезбонлар бир гол билан жавоб қайтара олди. Захирадан ўйинга қўшилган Андреа Поли ҳисобни қисқартирди.

Ушбу ғалабадан кейин "россонерилар" ҳисобидаги очколар сони 46 тага етди ва улар иккнчи ўриндаги "Интер"дан 5 очкога ошиб кетди. Мағлуб бўлган "Болонья" 20 очко билан онлайн жадвалда 13-поғонада қолди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Златан яқин масофадан зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишни уддалади.

  • 90+1'

    Жарима майдони ичида тўп "Болонья" футболчисининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам вазиятни табиий деб баҳолади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Бурчакдан оширилган тўпни узоқлаштиришда Доннарумма кичик хатога йўл қўйди. Унинг бахтига шериклари хавфни бартараф этди.

  • 85'

    "Милан" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 84'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Яқин масофадан берилган зарбани ажойиб сейв амалга оширган Доннарумма қайтарди.

  • 81'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Болонья" ҳисобни қисқартирди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни ҳозиргина майдонга тушган Поли дарвозага киритди.

  • 78'

    Дейкс ва Схоутен ўрнига Паласио ҳамда Поли ўйинни давом эттиради.

  • 75'

    "Болонья" футболчилари яна фаолликни оширди. Бироқ аниқ зарбадан дарай йўқ.

  • 72'

    Рафаэль Леау ўз ўрнини Марио Манжукичга бўшатиб берди.

  • 69'

    Ўз жарима майдони ичида Томори бироз ишончсиз ҳаракат қилди. Бироқ унинг хатосини дарвозабон тўғирлади.

  • 67'

    Санчоне, Орсолини ҳамда Домингес ўрнига Виньято, Сванберг ва Олсен ўйинни давом эттиради.

  • 64'

    Пиоли шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти.

  • 62'

    Тонали ва Ребич ўрнига Крунич ҳамда Беннасер майдонга тушди.

  • 59'

    Калабриянинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 56'

    Роберто Сориано огоҳлантирилди.

  • 55'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Кесси ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бу сафар тўп олдига Франк келди ва тўпни марказга йўналтириб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 54'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Сумаоро ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 51'

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Ребич огоҳлантирилди.

  • 49'

    Леау чап қанотдан ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида

  • 48'

    Узоқ масофадан йўлланган зарбани Доннарумма ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Ребичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 43'

    Майдон эгалари анча фаолликни оширди. "Милан" катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 41'

    Яқин масофадан зарба берган Орсолинининг уринишини яна Доннарумма қайтарди.

  • 39'

    Доннарумма дарвозаси  яқинидаги хавфли вазиятни бартараф этди.

  • 37'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Златан бироз ета олмади.

  • 35'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 32'

    Орсолини узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 29'

    Леаунинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Милан" ҳисобни очди!

    Тўп қаршисига келган Златан ўзидан чапга зарба берди. Дарвозабон унинг зарбасини қайтарди, бироқ Ребич томонидан йўлланган такрорий уриниш олдида ожиз қолди.

  • 24'

    Дейкс огоҳлантирилди.

  • 24'

    Жарима майдони ичида Дийкс Леауга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора этди.

  • 22'

    Ребич яқин масофадан зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 19'

    Златан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.

  • 17'

    Тўп назорати миланликлар томонда. Мезбонлар марказда прессинг уюштиряпти.

  • 14'

    Майдон марказида Тоналига қарши ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 12'

    Тео Эрнандеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегди. 

  • 10'

    Дастлабки дақиқаларда тўлиқ устунлик "россонерилар" томонда бўлиб турибди.

  • 7'

    Рафаэль Леау яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 5'

    Орсолини воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 3'

    Меҳмонлар ўйинни фаолроқ бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!