"Милан" "Монако" футболчисини кўзламоқда
"Монако" клуби ва Сенегал терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Фоде Балло-Туре "Милан"нинг қизиқишига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳозирда клублар 24 ёшли футболчининг трансфери масаласида фаол музокаралар олиб боришмоқда. Трансфер суммаси бонуслардан ташқари 8 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Балло-Туре ўтган мавсумда "Монако" таркибида жами 29 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда жамоасининг 5 та голига ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
“Монако” ўтган мавсум Франция чемпионатида “Лилль” ва ПСЖдан сўнг 3-ўринни эгаллади.
Фикрлар