“Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳатидан фориғ бўлди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, 39 ёшли швециялик футболчи бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Златан 1 май куни А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган “Беневенто”га қарши беллашувда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

“Россонерилар” кеча чемпионатнинг 33-турида “Лацио”га (3:0) йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа “Милан” 2-ўриндан бирданига 5-ўринга тушиб кетди.

Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида жами 25 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)