"Милан" осиёликлар қўлига ўтади! Аммо харидор Хитой, Саудия ёки БААдан эмас

Reuters хабарига кўра, "Милан"нинг хўжайини ўзгариши мумкин.

Манбага кўра, Баҳрайнда жойлашган Investcorp инвестиция компанияси "россонерилар"ни ҳозирда клуб эгаси бўлган Elliott Management компаниясидан сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қайд этилишича, келишув аллақачон якуний босқичда ва унинг қиймати "Милан"нинг қарзларини ҳисобга олган ҳолда бир миллиард еврога яқин бўлади.

Маълумот учун, Investcorp - бу хусусий капитал, кўчмас мулк, кредит бошқаруви ва стратегик капитал компанияси. Улар 42 миллиард доллардан ортиқ активларга эгалик қилади ва Яқин Шарқда биринчи бўлиб, А Серия клубига эгалик қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!