“Милан” ўз антирекордини такрорлади

“Милан” клуби Италия А Серияси 14-турида ўз майдонида “Торино”ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Қайд этиш жоиз, “россонерилар” А Серия доирасида ўз майдонларида ўтган сўнгги 4 ўйиннинг бирортасида гол кирита олмаяпти.

Бунга қадар Винченцо Монтелла шогирдлари “Жузеппе Меацца – Сан-Сиро”да “Рома” ва “Ювентус”га 0:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва “Женоа” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Шу тариқа, “Милан” ўз антирекордини такрорлади. Улар А Серия доирасида ўтган кетма-кет  4 баҳсда гол  кирита олмаган ҳолат 1984 ва 2007 йилларда қайд этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!