ПСВ клуби ҳимоячиси Дензел Думфрис фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 24 ёшли голландиялик футболчининг трансфери юзасидан аллақачон эйндховенликлар билан алоқага чиқишган. Ушбу трансфер А Серия клубига 15 млн еврога тушиши мумкин.

Думфрис ПСВ сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 40 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)