"Милан" ўзига Англиядан зўр ҳимоячи топди

Англиянинг "Норвич" клуби ҳимоячиси Эндрю Омобамиделе янги мавсумни Италия ёки Франция чемпионатида бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда Irish Independent нашри.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчининг хизматларига "Ниццаа" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. “Норвич” раҳбарияти эса потенциал харидорлар билан музокаралар олиб боришга тайёр. Британияликлар ҳимоячининг трансферини 23 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсум Эндрю Чемпионшипда 33 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди. Омобамиделенинг "Норвич" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!