Ads

Бугун “Милан” клуби сафини “Аталанта” ҳимоячиси Андреа Конти тўлдирди. Айтиш лозимки, бу “россонерилар”нинг ушбу ёзги трансферлар давридаги 7-хариди бўлди. Улар бунгача Андре Силва, Хакан Чалханоглу, Матео Мусаккио, Рикардо Родригес, Франк Кесси ва Фабио Бориниларни сотиб олишга улгуришган эди.

23 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси “Милан” билан 2020 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Конти жорий мавсум А Сериянинг жами 33та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Шу билан бирга ҳакам томонидан 12 марта сариқ карточка билан ҳам огоҳлантирилган.