"Милан" "Реал" билан музокаралар ўтказмоқда

  • 8 июня, 2021, 22:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ва "Милан" клублари ҳужумчи Браим Диаснинг трансфери масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Tecno

Goal.com нашрининг ёзишича, “россонерилар” 21 ёшли футболчини сотиб олади ёки яна ижарага олади. "Қироллик клуби" Диаснинг трансферини  30 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, “Реал” ўзаро келишувда белгиланган миқдордаги пул эвазига футболчини қайта сотиб олиш бўйича ҳам алоҳида банд қўшилишини хоҳламоқда.

Браим Диас ортда қолган мавсум "Милан"да ижара асосида ўйнади ва 39 учрашувда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Диаснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию