“Милан” “Реал” дарвозабонини кутмоқда

“Милан” клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани янги шартномага кўндира олмаяпти. Доннарумма ёзда клубни тарк этишга яқин. Шу боис, миланликлар унинг ўрнига янги посбон қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Милан” ёзги трансферлар вақтида “Реал”нинг  захира дарвозабони Андрей Лунинни олиб келишга ҳаракат қилади. Италияликлар 22 ёшли украиналик  голкиперга расмий таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Лунин Испания чемпионатида бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ. Кубок баҳсда эса “Алькояно”га қарши баҳсда “Реал” дарвозасини қўриқлаб, иккита гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!